Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурияда маҳаллий ярашишларни ва сиёсий вазият тартибга солинишини қўллаб-қувватловчи резолюция лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда «ИTАР-ТАСС» хабар берди.
Ўтган ҳафтада Франция Суриядаги вазиятни Гаагадаги Халқаро жиноят судига кўриб чиқиш учун тақдим этишни назарда тутувчи резолюция лойиҳасини эълон қилган эди. Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин таъкидлашича, Россия лойиҳасининг французлар ташаббусига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Биз олдинга силжишимиз керак. Бу — биринчи қадам ҳақидаги бизнинг тасаввуримиз. У Сурияда сиёсий тартиб ва умуман, у ердаги вазиятнинг яхшиланиши учун қулай шароит яратишга ёрдам беради», — деди у.
Изоҳ (0)