Туркия ғарбидаги кўмир кони портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 201 тага етди. Бу ҳақда gazeta.ru хабар берди.
Туркия энергетика ва табиий манбалар вазири Танер Юлдуз сўзларига кўра, ҳалокат чоғида конда 787 нафар ишчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ҳалокат Истанбулдан 250 километр жанубда жойлашган Сома аҳоли пунктида икки километр чуқурликда рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, кон қулашига қисқа туташув сабаб бўлган. Натижада ёнғин чиқиб, трансформатор станцияси портлаб кетган.
Изоҳ (0)