Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўмир конидаги портлаш натижасида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани туфайли, Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған баёнотига асосланиб, Interfax хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Миллий мотам 13 майдан эълон қилинди.

Ҳалокат Истанбулдан 250 километр жанубда жойлашган Сома аҳоли пунктида икки километр чуқурликда рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра,  кон қулашига қисқа туташув сабаб бўлган. Натижада ёнғин чиқиб, трансформатор станцияси портлаб кетган.

Аввалроқ кўмир кони портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 201 тага етгани хабар берилди. Туркия энергетика ва табиий манбалар вазири Танер Юлдуз сўзларига кўра, ҳалокат чоғида конда 787 нафар ишчи бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар