Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувларида бугун, 14 май куни Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси сафарда «Ал-Ҳилол» клуби меҳмони бўлади, деб хабар беради Uff.uz.
Хабарда таъкидланишича, «Қалдирғочлар»ни жуда қийин ўйин кутмоқда. Биринчи учрашувдаги 0:1 ҳисобини йўққа чиқариш учун «Бунёдкор» камида битта гол уриши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади. «Спорт» телеканали ўйинни жонли эфирга узатишни режалаштирган.
Изоҳ (0)