Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида бугун, 11 май куни ушбу ҳудудларнинг мустақиллиги тўғрисида реферундум ўтказилмоқда. Шунингдек, Славянск шаҳрида ҳам овоз бериш участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:00 дан очилди. Украина ҳукумати ва Ғарб мамлакатлари референдумни қонуний, деб тан олмаяпти. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: glnews.ru

Фото: glnews.ru

10 майдан 11 майга ўтар кечаси ва 11 май куни эрталаб Славянск атрофида ўқ товушлари эшитилган. Шаҳар Украина Қуролли кучлари томонидан қамал қилинган. Қуролли кучлар вакилларидан иккитаси жароҳат олган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Украина қўшинлари шаҳарни қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда, деб тасдиқлади лугансклик айирмачилар.

— Старобелск томонидан 30 та БМП  ва 10 га яқин БТР машинаси келаётгани ҳақида маълумот бор. Кучлар ҳамма томондан Луганскка қараб тортилмоқда. Украина қўшинларининг маълум қилишича, улар гўё чегарага қараб ҳаракат қилмоқда. Бироқ уларнинг йўналишидан аслида Луганскни қуршаб олаётгани кўриниб турибди, — дейди Луганск вилоятининг «Халқ губернатори» Валерий Болотов.

Чоршанба, 7 май куни Россия президенти Владимир Путин Киев ҳукумати билан диалог ўрнатишга зарур шароитларни яратиш учун овоз беришни қолдиришни таклиф қилган эди. Аммо Донецк ва Луганскда референдум ўтказишга қарор қилинди.

Овоз бериш натижалари душанба, 12 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда