Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов Донецк вилоятидаги маҳаллий аҳолининг аксарияти айирмачиларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётганини тан олди, дея хабар бермоқда «УНН».

Александр Турчинов. Фото: my-life.ua

Александр Турчинов. Фото: my-life.ua

Муваққат президентнинг сўзларига кўра, Мариуполда шу кеча-кундузда содир бўлаётган воқеаларни маҳаллий аҳолининг кўмагисиз амалга ошириб бўлмас эди.

«Бу ўта кетган тартибсизлик, бу даҳшатли террор, бу ақлсизликлар, афсуски, маҳаллий аҳолининг кўплаб вакиллари кўмагида амалга оширилмоқда», – деди Турчинов Украина Биринчи Миллий телеканали орқали қилган чиқишида.

Унинг қайд этишича, айирмачиларга маҳаллий аҳоли томонидан ёрдам берилаётгани аксилтеррор операциясининг энг мураккаб муаммоси бўлиб турибди, деб ёзади «Кун».

«Маҳаллий аҳоли қўллаб-қувватламаганида эди, айирмачилар ҳозирда бу қадар тажовузкор бўлмас эди», — дея қайд этди Турчинов.

9 май, жума куни Украина куч ишлатиш тизимлари Мариупол шаҳридаги айирмачиларнинг намойишларини тўхтатишга киришди. Донецк вилоят давлат маъмурияти маълумотларига кўра, шаҳардаги тўқнашувларда кун давомида етти киши ҳалок бўлган, 40 га яқин киши жабрланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...