Америка махсус хизматининг ўнлаб ходимлари АҚШ ҳукумати буйруғи билан Киевнинг янги ҳукуматига жамоатчилик тартибини сақлашнинг яроқли тизимини қуриш ва мамлакат жануби-шарқида зўравонликни тўхтатишга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Германиянинг Bild нашри маълумотларига кўра, ФҚБ ходимлари Киев ҳукуматига «уюшган жиноятчилик билан кураш» масалалари бўйича консультация бермоқда. Экспертлар гуруҳи молиявий жиноятлар ва гўёки, Виктор Янукович президентлиги даврида мамлакатдан чиқариб кетилган капиталлар бўйича қидирув билан шуғулланмоқда.
Аввалроқ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жон Бреннан Киевга ташриф буюрган, у билан музокаралардан сўнг Украина кучлари мамлакат жануби-шарқида махсус операциялар бошлашга қарор қилган эди.
Бироқ Вашингтоннинг аралашувини Давлат департаменти ва Барак Обама ҳам инкор қилди. «Бизнинг ягона манфаатимиз Украинанинг ўз қарорларини ўзи қабул қила олишидадир», — деди президент. — Европа марказидаги бундай тартибсизликлар бизга ҳам керак эмас».
Изоҳ (0)