Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

1 майдан НАТО Болтиқбўйи ҳимояси учун қирувчи самолётларини уч марта кўпайтиради. «УкрИнформ» хабар беришича, Эстония, Латвия ва Литвада патруллик қилиш учун Польша, Буюк Британия ва Дания Ҳарбий ҳаво кучларининг 12 та самолёти юборилади.

Фото: вес.лв

Фото: вес.лв

Мамлакатларнинг ҳар бири тўрттадан қирувчи ажратади. Бунгача альянс ротация тамойили асосида (НАТО бўйича иттифоқдош давлатлар ушбу миссия учун навбат билан ўз қирувчи самолётларини тақдим этган) тўрттагина самолёт юборган эди.

НАТО Марказий ва Шарқий Европадаги ҳарбий фаолиятини «Украинадаги тангликнинг кучайишидан кейин» кенгайтиришга қарор қилган. Маълум бўлишича, Болтиқбўйи мамлакатларидаги миссиянинг кучайтирилиши ўн йил ичида биринчи марта содир бўлмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар