«Навоий» иссиқлик электр станцияси очиқ акциядорлик жамиятида электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасини модернизация қилиш ва таъминотини яхшилаш, аҳоли ва мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бугунги кунда «Навоий» ИЭС таркибида 478 мегаВатт қувватдаги замонавий буғ-газ қурилмаси фаолият кўрсатмоқда. Жамият таркибида барпо этилаётган лойиҳа қиймати 627 миллион долларлик 450 мегаВатт қувватга эга иккинчи буғ-газ комплекси мамлакат иқтисодиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшади.
– Тизимда олиб борилаётган модернизация ишлари, айниқса, замонавий ахборот технологияларининг кенг жорий этилаётгани иш унуми ва сифатини юксалтирмоқда, – дейди «Навоий» иссиқлик электр станцияси очиқ акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Истам Ҳамроев. – Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан янги энергия қувватлари барпо этилаётгани ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш имконини бермоқда.
Изоҳ (0)