Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қамчиқ довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот эълон қилди.
Бугун, 2024 йил 27 июль куни соат 05:00 ларда Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 247-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.К. CAMC русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги сабаб ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган Isuzu ҳамда Hоwо русумли юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Mercedes-Benz Sprinter русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида CAMC русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида CAMC русумли юк автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси, 1995 йилда туғилган Б.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)