Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Америкалик генерал Уэсли Кларк ва Пентагоннинг собиқ ходими, маслаҳатчи Филипп Карбер ўзларининг Украина бўйича маърузаларида украин армияси Россия томонидан уюштириладиган ҳужум эҳтимоли учун ҳарбий кўмакка эҳтиёж сезаётганини таъкидлади. Бу ҳақда The New York Times маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

Маълум бўлишича, гап биринчи ўринда зирҳли жилетлар, тунги кўриш мосламалари ҳамда ер усти техникаси ва ҳарбий-ҳаво кучлари учун ёқилғи ҳақида кетмоқда.

Кларк ва Карбер яқинда Украинада бўлиб, армиянинг жангга тайёргарлигини текшириб келди. Улар мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг яхши қуролланмаганини билдирди. Украина армиясига кўпроқ ҳарбий самолёт, ҳаво мудофаасига қарши ва танклардан ҳимоя учун ракеталар зарур, деб ҳисоблайди мутахассислар.

Бундан ташқари, украин армияси сунъий йўлдошли алоқа учун воситаларга ҳам эга эмас. Юзта аскардан бир нафарида зирҳли жилет бор.

Маъруза сўнгида муаллифлар Обама маъмуриятидан Украинага ҳарбий ёрдамни чекламасликни сўраган. Бироқ уларнинг фикрича, Украинада янги президент сайланиб, Ғарб ва Россия алоқалари жойига тушмагунига қадар АҚШнинг Киевга ёрдам бериши амри маҳол.

Изоҳ
Асосий янгиликлар