Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Смартфонлар  тарихида мутлақо янги босқични бошлаб бераётган мазкур технология йўқолган ёки ўғирланган мобил воситаларидаги барча маълумотларни масофадан туриб ўчириб ташлаш ва телефон фаолиятига «блок» ўрнатиш  имконини беради. Шунинг билан бирга, қурилма ўз эгасига қайтарилган тақдирда маълумотларни қайта тиклаш имконияти сақлаб қолинади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Re/cоdе  маълум қилишича, «ўғирликка қарши» ихтиро қилинган ушбу технология бўйича битимни Apple, Google, HTC, Huawei, Motorola, Microsoft, Nokia ва Samsung компаниялари Амeриканинг алоқа операторлари билан ҳамкорликда имзолашган. Унга кўра, томонлар 2015 йилнинг июль ойидан сотувга чиқариладиган смартфонларда юқорида қайд этилган технологиянинг тўлиқ амал қилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олишган.

Шунга ўхшаш технологиялар баъзи компаниялар тарафидан амалга тадбиқ этиб бўлинди ҳам. Жумладан, Apple компаниясининг  iOS 7 операцион тизимидаги Activation Lock деб аталадиган функция қурилманинг созламалари дастлабки ҳолатга қайтарилган тақдирда ҳам фойдаланувчининг шахсий паролини талаб қилади.

Амeрикада сиёсий доиралар смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ушбу ташаббусини илиқ қарши олишди, бироқ муаммонинг ечими учун бу камлик қилишини таъкидлаётганлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, Калифорния штати сенатори Марк Лено шундай дейди: «Мен ушбу соҳанинг тараққиёт суръатларидан ҳайратдаман, бироқ мобил воситалар саноати ўз харидорларини ҳимоя қилиш ва кўчалардаги хавфсизликни таъминлаш масаласини қисман эмас, тўлалигича ҳал қилиш чораларини таклиф қилиши керак.»

Эслатиб ўтамиз, Амeрика Оммавий Ахборот Воситаларида чоп этилган маълумотларга кўра, биргина Нью-Йорк шаҳрида 2013 йилда содир этилган жами жиноятларнинг 14 фоизини iPhone смартфонлари ўғирлиги ташкил этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар