HIS компанияси таҳлилчилари Samsung’нинг янги Galaxy S5 смартфони таннархини ҳисоблаб чиқишди. Маълум бўлишича, қурилманинг барча таркибий қисмлари (йиғиш билан қўшиб ҳисоблаганда) нархи 256 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда mail.ru хабар берди.
Смартфон нархининг 600—800 доллар атрофида сотилаётганини (Тошкентда тахминан 800 доллар) ҳисобга олса, Samsung бу қурилмалардан яхшигина фойда кўрмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, бундай таннарх қиммат ҳисобланади. Авваллари Samsung таннархни 200 доллардан оширмас эди. Galaxy S5’нинг эса қолган флагманлардан ортиқ жойи йўқ.
Янги смартфоннинг энг қиммат қисми дисплей бўлиб, у 63 долларга баҳоланди, хотира модуллари эса 33 доллар деб белгиланди. Бармоқ изи сканери эса атиги 4 доллар туради, у iPhone 5s’даги бундай қурилмадан анча арзондир (15 доллар).
HIS’нинг таъкидлашича, қурилманинг реал таннархи логистика, маркетинг ва бошқа харажатларни қўшганда баландроқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)