Бугун, 15 апрель куни ҳимояланган Telegram мессенжери ишламай қолди. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар мессенжерга уланиб бўлмаётганидан шикоят қилишди.
TJournal нашри ҳам Telegram вақтинчалик ишдан чиққанини хабар қилди.
Маълум бўлишича, Telegramга уланиш чоғида «Connecting…» («Уланиш») статуси пайдо бўлиб тураверган. Сервис орқали хабарларни на жўнатиш, на қабул қилиш мумкин бўлган.
Бир неча соатдан сўнг фойдаланувчилар мессенжернинг яна ишлаб кетганини ёзишган.
Таъкидлаш жоиз, бугун «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ҳам вақтинчалик очилмай қолди. Ҳар иккала сервис ҳам Павел Дуров номи билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида WhatsApp фаолиятида юзага келган муаммолар сабабли Telegram мессенжерига аъзо бўлганлар сони кескин ўсди. Telegram расмий твиттерининг таъкидлашича, 23 февраль куни мессенжерга 1,8 миллион киши аъзо бўлган.
Изоҳ (0)