Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Яқинда Германиянинг rbb телеканали орқали Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. У «Узоқ Шарқ — Берлиндан Токиога» сериалининг бир қисми бўлиб, Европа ва Осиёнинг турли мамлакатлари халқларининг маданияти ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳақда «Жаҳон» агентлиги хабар берди.

Фарғона водийси. Фото: advantour.com

Фарғона водийси. Фото: advantour.com

Ҳужжатли фильм Осиё мамлакатларининг гўзал табиати ва бой маданиятини очиб берувчи саёҳатдан иборат бўлди. Бухоро, Тошкент, Фарғона водийси бўйлаб уюштирилган саёҳат чоғида тарихий ёдгорликлар, бетакрор манзаралар, тоғ ва қоялар намойиш этилди.

Шунингдек, ўзбек миллий таомлари ва ўзбекона меҳмондўстлик фильм муаллифлари томонидан юқори баҳоланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар