Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги тарихий тош кўприкни реконструкция қилиш ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар берди.

Фото: podrobno.uz

Фото: podrobno.uz

ХХ аср бошида Зарафшон дарёси қирғоқларини бирлаштириш мақсадида қурилган кўприк санъат асарига айланиб кетди. Унинг ташқи кўриниши беихтиёр диққатни тортади: кўприк тўққизта арка ва саккизта устунга таяниб туради. Унинг узунлиги 50 метр, кенглиги 5 метрдан иборат.

ХХ аср охирларида тош кўприк ёнидан янги темир-бетон кўприк қурилди ва барча келди-кетдилар у орқали амалга оширила бошлади. Бироқ яқинда эски тош кўприк қайта қуришдан чиқарилди, энди у ҳам қайтадан аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди, деб ёзади газета. Айни пайтда кўприк атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саёҳат
Буюк рассомлар картиналарида тасвирлаган 10 та машҳур жой. Улар ҳозир ҳам мавжуд, баъзилари эса ўзгариб кетган 
Маҳаллий
Ўзбекистонда ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди
Маҳаллий
Самарқанддаги мактаб, боғча ва шифокорлик пунктида қурилиш талабларини бажармаслик ҳолатлари фош этилди