Facebook’даги «Потребитель.Уз» гуруҳи фойдаланувчилари шарофати билан йўқолган ҳамён ўз эгасига қайтди.
Бундан аввал гуруҳда катта миқдордаги пули бўлган ҳамённи топиб олган фойдаланувчи пост қолдирган ва, уни эгасига қайтариш учун барчани ҳамкорликка чақирган эди. Шундан сўнг, аъзоларнинг «репост»лари натижасида хабар ҳамён эгасигача етиб борган.
«Кичкина одамчанинг ҳаётини сақлаб қолишга аталган пул интернет фойдаланувчиларининг тезкор ҳаракатлари билан ўз вақтида эгаларини топди», — деб ёзади гуруҳнинг ташаббускор аъзоси.
Изоҳ (0)