«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави «Атлетико»га (0:1) қарши ЕЧЛ 1/4 финал босқичи жавоб учрашувида жамоадошларига 100 та узатма берди, деб ёзади Uff.uz
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячисининг барча узатмалари аниқ бўлган. Шу билан, Хави бутун ўйин давомида барча узатмалари аниқ бўлган биринчи футболчи бўлди.
2003—2004-мавсумдан футболчиларнинг узатмалари аниқлиги ҳисоблана бошланган. Ўша мавсумдан бери ҳали бирорта футболчи бундай натижага эриша олмаган, дейилади хабарда.