Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

9 апрель куни «Ўзэкспомарказ»да «Соғлиқни сақлаш – TIHE 2014», «Фармацевтика саноати – AptekaExpo Central Asia 2014» ҳамда «Стоматология – Stomatology Uzbekistan 2014» халқаро кўргазмалари очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни, «Ўзтибтехника» масъулияти чекланган жамияти, Стоматологлар уюшмаси билан ҳамкорликда ITE Uzbekistan халқаро кўргазма компанияси томонидан ташкил этилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бу йилги кўргазмаларда Австрия, АҚШ, Беларус, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Хитой, Япония, Ҳиндистон каби йигирмадан ортиқ мамлакатдан бир юз элликка яқин компания ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда. Павильонларда замонавий ташхис аппаратлари, ортопедия, стоматология, имплантология ва жарроҳлик асбоб-анжомлари, дори-дармонлар намойиш қилинмоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Кўргазма доирасида илк марта «Тиббиёт туризми» шўбаси ҳам ташкил этилди. Унда University Medical Center Freiburg (Германия), «Кардиолита» (Литва) ва Acibadem Hospitals Group (Туркия) каби тиббиёт муассасалари соғломлаштириш хизматлари билан иштирок этмоқда.

Кўргазмалар мамлакатимизга хориж сармоясини жалб этиш, фармацевтика, стоматология ва тиббиёт туризмини янада ривожлантириш, чет эллик шериклар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш, соҳага оид талаб ва таклифларни ўрганиш ҳамда товар айирбошлашни кенгайтиришга хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар