Ўзбек машҳурларининг машҳур келинлари ҳақида биласизми? Ушбу мақола орқали таниқли ўзбек санъаткорларининг эл таниган келинлари ҳақида сўз юритилади.
Ўзбекистон халқ артисти, марҳум ҳофиз Карим Зокировнинг келини актриса Гавҳар Зокирова бўлади. У 1971 йилда Карим Зокировнинг таниқли ўғли, актёр Жамшид Зокировга турмушга чиққан.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқовнинг машҳур келини актриса Шоҳида Узоқова. Актриса ҳофизнинг томошабинларга яхши таниш бўлган марҳум ўғли, актёр Муҳаммаджон Узоқов билан оила қурган.

Меҳрибон буви образлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Манзура Ҳамидованинг келини ҳамкасби Гулсара Деҳқонова бўлади. У бугунги кунда ёш томошабинлар театрида труппа бошлиғи сифатида фаолият юритади.

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актриса Рихси Иброҳимованинг келини машҳур “Уй вазифаси” кўрсатуви бошловчиси Ҳилолахондир. У бундан бир неча йиллар аввал актрисанинг ёлғиз ўғли Аъзамхўжа билан турмуш қурган.

Марҳум ўзбек актёри Рихсивой Авазовнинг келини эса хонанда Маъмура Авазова бўлади. Ушбу хонанда актёрнинг кенжа ўғлига турмушга чиққан.

Таниқли балетмейстер Карима Узоқованинг келини ўзининг шогирди, раққоса Муҳаббат Қурбонова. Раққоса 2010 йилда устозининг ўғли билан турмуш қурган.

Таниқли кинорежиссёр Зебо Наврўзованинг келини актриса Асал Шодиева. Актриса 2016 йилда Зебо Наврўзованинг тўнғич ўғли, хонанда Шоҳруҳхонга турмушга чиққан.

Хонанда Гули Асалхўжаеванинг келини ёш актриса Асал Абдуллаева бўлади. У хонанданинг таниқли ўғли Жаҳонгир Хўжаев билан 2022 йилда оила қурган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Зокированинг келини ёш, истеъдодли актриса Дилбар Маъмурова. Раъно Зокированинг ўғли, актёр Умид Зокиров 2022 йилда актриса билан оила қурган.

Ўзбек миллий академик драма театри актёри Ботир Муҳаммаджоновнинг келини хонанда Афруза. Хонанда 2024 йилда актёрнинг ўғли Беҳруз Аҳмедов билан оила қурган.

Изоҳ (0)