• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Ишлаб чиқарувчи учун ҳам, истеъмолчи учун ҳам зарарли” — фаоллар Ўзбекистондаги автомобиль монополияси ҳақида

    Ижтимоий тармоқларда блогерлар Отабек Жўраев ва Шерзод Жалоловнинг Ўзбекистонда автомобиллар импортини чеклаш кераклиги ҳақидаги фикрлари муҳокамаларга сабаб бўлди.

    “Ҳамма машина импорт қилиб сотаётгани нотўғри”

    Подкастлардан бирида Отабек Жўраев истаган тадбиркор хориждан автомобиль импорт қилиб сотаётганини “маймун бизнеси” деб атаган.

    “Ростдан маймун бизнеси бўлиб кетди. Маълум даражада халқ маза қилди. Маза қилиш ўз йўлига, лекин маза қилганимиз ҳисобига ўз уйимиздаги автомобилсозликнинг дабдаласини чиқарсак, бу тўғри деб ўйламайман. Ундан кўра, биз ишлаб чиқаришда давом этайлик. Ҳамма машина олиб киравергани ҳам нотўғри деб ўйлайман”, — деган у.

    Шерзод Жалолов ҳамсуҳбати фикрини давом эттираркан, одамлар чет давлатдан автомобиль импорт қилгандан кўра, маҳаллий компаниялар автомобиль ишлаб чиқариб сотгани яхши эканини айтган.

    “Одамлар пулни мустақил равишда Хитойга чиқариш орқали автомобиль олиб келмоқчи. Улар валюта оқимини ташқарига чиқариб, машина олиб келишга рози. Лекин 2–3 йил давомида Ўзбекистонда худди ўша машинани ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, пул, ишчи кучи, валюта ўзимизда қолсин. Ишлаб чиқарилаётган машиналарни чет давлатларга сотиш орқали ички бозорга валюта оқими бўлсин, деган нарсани ҳеч ким ўйламаяпти”, — деган блогер.

    “Рақобат бўлса, нархлар тушади”

    Жамоатчилик фаоллари блогерларнинг юқоридаги фикрларига турли муносабатлар бидирди. Масалан, блогер Умид Ғофуров Ўзбекистонда автомобилсозлик деярли 30 йилдан бери монополия ҳолатида экани, бу истеъмолчилар учун зарарли бўлганини айтди.

    “UzAutoMotors сўнгги йилларда монопол позициясини йўқота бошлади. Чунки бизда электромобилларни олиб кириш эркинлашиб, нархлар тушди. Бозорда рақобат бўлса, нархлар пасаяди. Ҳатто UzAutoMotors ҳам умрида қилмаган ишини қилиб, машиналарига чегирма берди. Миллий ишлаб чиқаришга ҳеч ким қаршилик билдиргани йўқ. Бизлар эркин бозор тарафдоримиз”, — деди блогер.

    Умид Ғофуров фикри давомида электромобиллар импортига чеклов ўрнатиш ҳақидаги қарор бўйича гапирди.

    “Илгари минилган машина янгисидан қиммат эди. Абсурд бўлган бозорда мана 30 йилча яшадик. У ҳеч қанақа иқтисодий қоидаларга тўғри келмайдиган носоғлом, монопол бозор эди. Ҳозир касаллиги яна қўзғаяпти. Яна монопол бозорга айланяпти. Ҳозир кўп автосалонлар банкрот бўлгандир. Чунки улар чет элга машина буюртма бериб, пулларини чиқариб юборган. Электромобиль импортига қўйилган чеклов сабаб улар автомобилни Ўзбекистонга кирита олмайди. Бу жуда худбин, ўз чўнтагини ўйлайдиган инсоннинг қарори. Ҳеч бўлмаса вақт берганда, компаниялар пулларини чиқариб оларди. Энди пули бор одам хоҳласа ҳам, қонун бўйича ишлаши мумкин эмас. Автосалонлар фаолияти чеклаб қўйилди. Эркинлик йўқолди. Шу янгилик чиққан кунидаёқ нархлар ошди”, — деди у.

    “Импорт чеклови ишлаб чиқарувчи учун ҳам, истеъмолчи учун ҳам зарарли”

    Telegram’даги “Кўринмас қўл” канали муаллифи Шаҳзод Йўлдошбоевнинг ёзишича, импорт чекловлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ фойда олиб келади, истеъмолчилар учун эса катта йўқотишларни англатади.

    “Муҳими шу-ки, истеъмолчиларнинг ялпи йўқотишлари ишлаб чиқарувчиларнинг фойдасига қараганда доимо каррасига баландроқ бўлади. Демак, бутун иқтисодиёт (истеъмолчилар + ишлаб чиқарувчилар) умумий ҳисобда зарар кўради. Ҳар бир импорт чекловлари қўлланган йилда биз зарарда бўлишимизни билсак, қачондир шу умумиқтисодий йўқотишларнинг йиғиндиси оқланиши керак-ку, тўғрими? Протексионистларнинг гапи тўғри бўлиб чиқса ҳам ва бизнинг ишлаб чиқарувчилар, айтайлик, 50 йилда катта экспортчиларга айланган тақдирида ҳам, шу 50 йиллик йўқотишларни тиклаб олиш учун яна 50 йил талаб қилиниши мумкин. Яъни, биз фақат 100 йилдан кейин минусдан нолга чиқиб оламиз”, — дея фикр билдирган муаллиф.

    “Ўзавтосаноат” ислоҳ қилиниши керак, бусиз рақобатли автомобиль бозори бўлмайди

    Иқтисодчи Отабек Бакиров “Ўзавтосаноат” расмий мақоми акциядорлик жамияти бўлса-да, бир вақтнинг ўзида ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналарини назорат қилиши ва қатор халқаро автомобиль брендларини Ўзбекистон ҳудудида ўзаро рақобатчи эмас, монопол режимга хизмат қилувчи шерикларга айлантирганини ёзган.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    “Ўзавтосаноат” автомобиль соҳасининг асосий регулятори ҳамдир. Ўзбекистон ҳукуматининг автомобиль саноатига оид барча қарорлари, хусусан, бож ва нотариф чекловларга оид директивалари “Ўзавтосаноат” истаклари, манфаатлари ва мақсадларини ифода этади. Бошқача айтганда, “Ўзавтосаноат” ҳукумат таркибида бўлмаган тармоқ вазирлиги (узоқ йиллар “Ўзавтосаноат” раиси бир вақтнинг ўзида ҳукумат раисининг ўринбосари бўлиб келган). Ўзбекистон автомобиль бозорида “эркин рақобат — энг катта душман” деб ҳисобланиши айнан “Ўзавтосаноат”нинг ҳозирги мақоми билан боғлиқ. Ўзбекистон ўтмиши мисолида сиз транспортни оласизми, савдоними, туризм, умумий овқатланиш ё қурилиш — ҳам регулятор, ҳам эгалик ва ўйинчи мақомидаги тармоқ вазирликларининг бўлиши доимо монополияни дастаклаб келган. Бундай иш тутишдан воз кечишгина саналган соҳаларда эркин рақобатга йўл очган.

    “Ўзавтосаноат” мисолида ҳам шу жараён амалга оширилиши керак. Токи “Ўзавтосаноат” ислоҳ қилиниб, ундан регуляторлик функциялари ҳукуматга ўтказилмаса, соҳанинг вертикал интеграциясидан воз кечилмаса, бозордаги барча ўйинчиларга, уларнинг катта ё кичиклигидан қатъи назар, тенг имкониятлар тақдим этилмаса, шўрпешона ўзбекистонликларнинг танловсизлиги давом этаверади. Идеалда, активларини битта бренд остида консолидациялаштирган “Ўзавтосаноат” бозордаги ўнлаб мустақил ва рақобатлашувчи ўйинчилардан бири бўлиши керак, холос. Ундан ортиғи эмас, — дея фикр билдирган Отабек Бакиров.

    Аввалроқ “Ўзавтосаноат” АЖ ва BYD Europe B.V. ҳамкорлигида тузилган BYD Uzbekistan Factory компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклашни сўраганди. Президент қарорида 2024 йил 1 июлгача масъул вазирлик ва идораларга компания талабини бажариш юзасидан таклифлар бериш топширилган. Бу орқали автомобилларни хусусий тадбиркорлар ва бошқа норасмий дилерлар импорт қилишига чеклов ўрнатилади. Ижтимоий тармоқлар фаоллари импортни чеклаш рақобат йўқолишига олиб келишидан хавотир билдирган.

    09.04.2024, 15:13   Изоҳ (0)   17934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норозилик билдирмоқда

    19.03.2024, 17:17

    Ўзбекистонда инфляция яна пасайди. Озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархлари қандай ўзгарди? 

    01.04.2024, 11:17

    Ўзбекистон бюджети тақчиллиги рекорд даражада ортди. Нималарга кўп харажат қилинган? 

    01.04.2024, 20:30

    “Давлат тадбиркорлик билан шуғулланишни тўхтатиши керак” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

    04.04.2024, 13:28

    Жаҳон бозорида олтин нархи яна ошди

    09.04.2024, 12:16

    “Ташаббусли бюджет”да энг кам овоз тўплаган ҳудуд маълум бўлди

    08.04.2024, 18:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ молия вазири мамлакат август ойига қадар дефолтга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлади

    Дунё | 10 май, 10:20

    Қимор ўйинларини реклама қилаётган “Машъал”, блокланган “ОКМК” ва 2 йилдан бери тугамайдиган “Қизилқум”—“Металлург” учрашуви — профессионал клубларимизнинг нопрофе...

    Спорт | 10 май, 10:10

    Рўзғорбоп гўшт 90–95 минг сўм — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон гўшт арзон давлатлардан бирилигини эслатди

    Ўзбекистон | 10 май, 09:57

    “Калмар ўйини” сериали қаҳрамонлари 3-мавсумда омон қолмаслиги мумкин

    Маданият | 10 май, 09:35

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати бир йилда 14,1 млрд долларга кўпайди

    Иқтисодиёт | 10 май, 09:07

    Покистон ҳаво зарбалари орқали Ҳиндистоннинг муҳим объектларини йўқ қилди

    Дунё | 10 май, 08:50

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    Лайфстайл | 10 май, 08:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.