• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳокимнинг ўғлига озодлик, оддий фуқарога 2,5 йил берган Наманган вилояти судьялари тақдирланди

    Наманган вилоят суди раиси Алишер Усманов “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Поп тумани ҳокимининг ўғлига нисбатан жазони ўзгартириб, уни озодликка чиқарган суд мажлисида маърузачи бўлган вилоят судининг судьяси Авазбек Иномовнинг ота-онасига эса Судьялар олий кенгаши ташаккурномаси эълон қилинди. Бу ҳақда Наманган вилояти судлари расмий саҳифасида эълон қилинди.

    Фото: Наманган вилояти суди

    Аввалроқ Daryo.uz сайтида катта миқдорда электр энергияси ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли қамоқдан озод қилингани ҳақида ёзган эди. Шундан сўнг Kun.uz сайтида ушбу жиноят иши худди шундай жиноятга қўл урган бошқа тадбиркор қамоқда қолгани, ҳокимнинг ўғли эса жазодан деярли қутилиб қолгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

    Ниҳоят, Наманган вилоят суди расмий муносабат билдирди. Унда ҳокимнинг ўғлига озодликдан маҳрум қилиш бўлмаган жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлиги, жиноят оқибатида етказилган зарар қопланганидан ташқари Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда Уйчи тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда маҳалла раисининг судга киритилган илтимосномалари эътиборга олингани айтилади.

    Худди шундай жиноятда айбланган бошқа бир тадбиркор томонидан етказилган зарар қопланган бўлса-да, бироқ миқдори беш баробар кўплиги ва айбига иқрор бўлмагани унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланишига асос сифатида кўрсатилади. Шунингдек, вилоят суди муносабатида суд ажримига нисбатан шикоят келтириш мумкинлиги ва белгиланган тартибда кўриб чиқилиши, суд ҳужжатларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга экани ҳам билдирилган.

    Наманган вилоят судининг ушбу муносабати ижтимоий тармоқда навбатдаги муҳокамаларга олиб келди. Муҳокамаларнинг аксариятида “оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойвачча гапирсин!” мазмунида истеҳзо қилинаётган бўлса, айрим фойдаланувчилар “ҳар икки ҳолатда ҳам зарар қопланганига” эътибор қаратиб, “айбига иқрор эмаслиги оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳоланишига” жиддий эътироз билдиради. Яна бир муносабатда ҳокимнинг ўғлига Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда Уйчи тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши илтимоснома киритгани, бундай илтимоснома нима учун қамоқда ўтирган шахсга нисбатан берилмагани, у ҳам тадбиркор эканини қайд этади.

    Собиқ депутат ва жамоат фаоли Расул Кушербаев мазкур жиноят ишлари бўйича чиқарилган суд ажримларига билдирган муносабатда “Наманган суди раиси ва судьялари истеъфога чиқиши ва фаолияти текширилиши керак”лигини айтганди.

    Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров эса “Дарё”нинг ушбу масала юзасидан сўровига: “Судьялар олий кенгаши суд ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга эмас. Суд ҳужжатларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериши мумкин”, дея жавоб берган эди.

    13.09.2024, 18:59   Изоҳ (0)   30748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида адолатсиз қарор чиқарган судья 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    26.07.2024, 15:05

    Андижон вилоят маъмурий суди раиси лавозимидан озод этилди  

    06.08.2024, 23:30

    Судда фермер жарима нотўғри ҳисобланганини исботлади, судья мутахассис жавоби билан буни тасдиқлатди. Бироқ қарорда барибир банк манфаати устун келди

    19.08.2024, 18:35

    “Ҳумо арена” ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади

    13.09.2024, 18:22

    Экопартия инсон саломатлиги учун муҳим ташаббус билан чиқмоқда

    13.09.2024, 18:00

    Президент спортчиларнинг ота-оналари, оила аъзоларини ҳам олқишлаб, уларга эзгу тилак билдирди

    13.09.2024, 17:47
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.