Президент фармойишига мувофиқ, Андижон вилоят маъмурий суди раиси Муйдинжон Салимов ёзма аризасига асосан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек:
- Эргаш Умиров ёзма аризасига асосан Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси;
- Шуҳратжон Мамадияров ёзма аризасига асосан Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, бешта вилоят судларининг раислари ўзгарганди. Бундан олдин Ўзбекистонда 6 нафар судья лавозимида ўзгариш рўй бергани, Қашқадарёда фуқаро ногиронлик нафақасини ололмай қолганига сабаб бўлган судьяга чора кўрилгани, Судьялар олий кенгашида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)