• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда тадбиркорлар томонидан қанча иш ўринлари яратилгани маълум қилинди

    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” 2025 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботини “Дарё”га тақдим этди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, 2018—2024 йиллар мобайнида компания тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида 46,7 минг нафар бизнес эгасининг 51 мингта лойиҳасига жами 17,7 триллион сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатди. Бунинг натижасида мамлакатда 382,8 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

    “Бу шунчаки рақам эмас, балки қарийб 383 минг оиланинг қора қозони қайнаётганидан, уларнинг иқтисодий ҳолати кун сайин яхшиланиб бораётганидан далолатдир”, дейилади ҳисоботда.

    Компания 2024 йилда янги молиявий инструментлар жорий этиш орқали хизматлар сонини 2 тадан 24 тагача оширишга эришди. Ушбу хизматлар тадбиркорларга бизнесларини кенгайтириш ва барқарор ривожлантиришда кенг имкониятлар яратди.

    Тадбиркорлар билан ўзаро самарали ҳамкорлик натижасида компания:

    • 13,6 мингта лойиҳа учун ажратилган 10,5 триллион сўм кредитга кафил бўлди;
    • 33,5 мингта лойиҳа доирасида 6,6 триллион сўмлик компенсация тўлади;
    • 4 та лойиҳага 5,6 миллиард сўм улуш киритди;
    • 10 та лойиҳага 57,9 миллиард сўм хизматлар ипотекаси берди;
    • 2 та лойиҳага 17 миллиард сўм қарз тақдим этди;
    • 3 657 та лойиҳага ажратилган 334 миллиард сўмлик микрокредитларни қайта молиялаштирди;
    • 124 та лойиҳага 156 миллиард сўм миқдорида ресурс ажратди.

    Бугунги кунда компания хизматлар ипотекаси бўйича 238,2 миллиард сўмлик ва қарз молиявий ёрдами бўйича 203,4 миллиард сўмлик лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

    Ҳисобот даврида компания молиявий кўмагидан Хоразм (2,1 триллион сўм), Тошкент вилояти (1,7 триллион сўм), Бухоро (1,6 триллион сўм) ва Тошкент шаҳри (1,6 триллион сўм) тадбиркорлари энг кўп фойдаланган.

    Тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар статистикаси (2024 йил якуни бўйича)

    Шунингдек, янги иш ўринлари яратиш бўйича Андижон (56 991 та), Фарғона (35 466 та), Хоразм (32 916 та), Самарқанд (49 491 та) ҳамда Наманган (27 402 та) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

    Соҳалар кесимида таҳлил қилинса, ёрдамларнинг

    • 9,3 триллион сўм қисми қишлоқ хўжалиги,
    • 4,4 триллион сўми саноат,
    • 3,7 триллион сўми хизмат кўрсатишга тўғри келади.

    Қолган 336 миллиард қисми эса гаровсиз кредитларни қайта молиялаштиришга тегишли.

    Ҳисоботда таъкидланишича, компания хизматларидан фойдаланаётган аёл тадбиркорлар сони изчил ошиб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 6 мингга яқинлашган.

    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ҳақида 

    Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси президент фармони билан 2023 йилда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” сифатида қайта ташкил этилганди. Натижада компания томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича янги инструментлар жорий этилмоқда ва амалдаги ёрдам турлари кенгайтирилмоқда. 

    Фармон қабул қилингунгача кафиллик фақат кичик тадбиркорларга бериларди. Ҳозирда ўрта бизнес ҳам бундай кафиллик олиши  мумкин. Илгари кафиллик фақат миллий валютадаги кредитларга берилган бўлса, эндилик тадбиркорлар хорижий валютадаги кредитлари учун ҳам кафиллик олиши мумкин.

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилишида “Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”, деб айтганди.

    20 январ, 12:03   Изоҳ (1)   6205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тадбиркорлар

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. asilbekumarov921@gmail.com / 20 январ, 15:44

      Предприниматели в Узбекистане действительно вдохновляют! За последние 5 лет они создали множество рабочих мест, что значительно способствует экономическому развитию страны и улучшению жизненного уровня людей. Это свидетельствует о росте предпринимательской активности и поддержке новых идей. Молодцы!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йил якунигача тадбиркорлар лойиҳалари учун 1,4 трлн сўмлик ёрдам берилиши кутилмоқда 

    29.07.2024, 19:55

    Ўзбекистонда тадбиркорларга бериладиган микрокредитлар миқдори 3 карра оширилади 

    20.08.2024, 13:06

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга 100 млн сўмгача гаровсиз микрокредитлар ажратилади 

    09.09.2024, 10:20

    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”га қўшимча вазифалар юклатилди 

    09.09.2024, 11:25

    Шавкат Мирзиёев “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини айтди

    20.12.2024, 17:03

    “Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди” — президент бошчилигидаги йиғилишдан муҳим иқтибослар

    20.12.2024, 18:39

    Ўзбекистонда 2028 йилга қадар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

    29.12.2024, 23:15

    Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркиби тасдиқланди

    31.12.2024, 10:07

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    Ўзбекистонда тадбиркорларга электр энергия лимити бўйича енгиллик берилди

    3 январ, 10:43

    Ўзбекистонда жойлашган ери ўзгарган тадбиркорлар қайта рўйхатдан ўтказилгани учун энди давлат божи тўламайди

    15 январ, 13:39

    Ўзбекистонда йил якунигача 200 та тадбиркор халқаро молия бозоридан 2 млрд доллар жалб қилишга тайёрланади

    16 январ, 16:54
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.