Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроил билан ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён ўз сафларига 10 мингдан 15 минггача янги аъзоларни жалб этди. Бу ҳақда АҚШ конгрессидаги икки манбага таяниб Reuters хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошлари ўз баҳолашларида Америка разведкаси маълумотларига таянишган. У ерда 15 ойлик можаро давомида ҲАМАС “тахминан шунча миқдордаги жангариларни” йўқотгани таъкидланмоқда. Reuters манбаларининг айтишича, гуруҳнинг кўплаб янги жангчилари “ёш ва тайёргарликсиз”.
Агентлик таъкидлашича, ҲАМАС ҳақида аниқ маълумотларни тўплаш Ғазодаги текшириладиган разведка маълумотларининг йўқлиги, шунингдек, гуруҳнинг ёллаш ва ўқитиш бўйича беқарор саъй-ҳаракатлари туфайли жуда мушкул. АҚШ расмий маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрга қадар, яъни гуруҳ жангарилари Исроилга ҳужум қилгунга қадар, ҳаракатда 20 мингдан 25 минг нафар кишигача бўлган.
14 январь куни АҚШнинг собиқ давлат котиби Энтони Блинкен ҲАМАС йўқотишларни деярли қоплаганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Вашингтон Исроил ҳукуматига гуруҳни фақат ҳарбий кампания ўтказиш орқали мағлуб этиб бўлмаслигини “аллақачон айтган”.
Блинкеннинг баёнотидан сўнг Исроилнинг БМТдаги элчиси Дэнни Данон ҲАМАСнинг ёллаш бўйича саъй-ҳаракатларини қайд этиб, ҳаракатга қўшилган ёшлар “қурол ёки ракета” билан таъминланмаганлиги сабабли террорчи бўла олмаслигини қўшимча қилди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш битими кучга кирди
Изоҳ (0)