“Ўзгидромет” ҳафта бошида, 19—21 май кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 27-32 даража; 20 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 21 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража; 20 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 21 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-36 даража; 20 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 21 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19-, 20 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража; 21 майда 18-23 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 19-, 20 майда 30-35 даража, 21 майда 33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, 19 майда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20-, 21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража, 20 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража, 21 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Изоҳ (0)