Франция жануби-шарқидаги ҳайвонот боғида чақмоқ уриши натижасида 13 киши жароҳатланиб, бир аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Parisien газетаси хабар бермоқда.

Воқеа мамлакат жанубидаги Салон-де-Прованс шаҳри яқинидаги Барбен ҳайвонот боғида маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида юз берган.
Таъкидланишича, чақмоқ “текис очиқ ҳудудга” тушган. Зарба натижасида ёнғин келиб чиққан.
Буш-дю-Рон департаменти ёнғин-қутқарув хизматининг маълум қилишича, воқеа жойига 46 нафар мутахассис етиб борган ва улар 15 кишини ўз назоратига олган. Бироқ, газетанинг ёзишича, уларнинг иккитаси ҳодиса оқибатида жароҳатланмаган.
Маълумотларга кўра, чақмоқ икки кишига таъсир қилган. Германия фуқароси оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Яна 12 киши, жумладан тўрт нафар бола ҳам касалхонага ётқизилган. Ҳайвонот боғининг ҳайвонлари ва инфратузилмасига зарар етмаган.
Франция об-ҳаво хизмати бир қатор департаментларда момақалдироқ туфайли об-ҳаво хавфининг сариқ даражасини эълон қилган.
Ҳиндистоннинг шарқий Бихар штатида 9 апрель куни яшин уриши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)