Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколсевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.
Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди. Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)