Европа олимлари қўрғошинни олтинга айлантиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Олимлар Европанинг Катта адрон коллайдери тезлаткичи ёрдамида қўрғошинни олтинга муваффақиятли айлантирди ва сониясига 89 минг атом ҳосил қилди. Қўрғошиннинг атомларидан учта кичик заррача — протонлар чиқариб ташлангач, шундан сўнг олтин атомлари ҳосил бўлган.
Бу жараён фотоядро реакцияси деб аталади ва жуда қисқа муддат давом этади. Тажриба давомида тахминан 86 миллиард олтин ядроси ҳосил бўлган. Уларнинг умумий массаси атиги 29 пикограмни ташкил этган ва жуда қисқа вақт ичида парчаланиб кетган.
Ушбу кашфиёт олимлар учун назарий жиҳатдан муҳим бўлиб, қўрғошинни ядровий усуллар билан олтинга айлантириш мумкинлигини тасдиқлади. Бироқ амалий жиҳатдан бу жараён жуда самарасиз ҳисобланади. Чунки ҳосил бўлган олтин миқдори жуда оз ва уни ишлаб чиқариш иқтисодий жиҳатдан фойдасиздир.
Шу сабабли, бу кашфиёт асрлар давомида олимларнинг орзуси бўлган бўлса-да, амалий қўлланилгани йўқ, дейилади хабарда.
Маълумот учун, тарихда алкимёгарлар қўрғошинни олтинга айлантиришга ҳаракат қилган. Бу жараён алхимияда “хризопея” деб аталади. Масалан, Жоҳанн Фриэдрич Счwеитзер ўзининг 1667 йилдаги “Vitulus Aureus” асарида бундай трансмутацияни амалга оширганини айтган. Аммо унинг бу даъволари илмий жамоатчилик томонидан рад этилган.
Изоҳ (0)