• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бўйдоқ йигитга турмушга чиққанман”. Инстаблогер Камола Орипова иккинчи турмушидан бахт топгани ҳақида

    24 ёшида бева қолган инстаблогер, стилист Камола Орипованинг бугунги кунда тўртта фарзанди бор. Бахтли аёл бу кунларга осонликча эришмаган. Камола Орипова ва Ҳасан Мақсудовлар ўз ҳаёт йўллари ҳақида “Иккаламиз” кўрсатувида гапириб берди.

    “Мен Ҳасан акани эмас, улар мени танлаганлар”

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    — Даставвал ижтимоий тармоқ орқали, бир-биримизни ҳаётда кўрмасдан туриб танишганмиз. Аммо уларнинг муомалалари, гапираётган гаплари билан қилаётган амаллари бир-бирига тўғри келаётгани менга ёққан.

    Биринчи марта ёзганларида панданинг расмини жўнатиб, пандага ўхшаркансиз, деган. Менинг энг оғриқли нуқтам вазн бўлгани учун бу бир оз ҳақоратли туйилган, аммо улар учун эркалаш эди. Шу тариқа муносабатлар бошланиб кетган. У бошида уйдагиларига қандай тушунтиришни ўйлаб чўчиган. Чунки бўйдоқ, ҳали турмуш қурмаган инсон эди. Биласиз, бизнинг ўзбек менталитетида бунга чуқур эътибор беришади, дейди Камола Орипова.

    — Барибир ижтимоий тармоқдан инсоннинг характерини аниқ билиш имконсиз. Аммо Камола билан кўришгандан, гаплашгандан кейин ҳам менинг у ҳақидаги тасаввурларим ҳам, фикрларим ҳам ўзгармаган. Фақат муносабатлар бошланаётган пайти уйдагиларимга қандай тушунтираман деб бир оз қўрққанман. Лекин мен аллақачон ният қилиб, ўзим учун ҳал қилиб бўлган эдим. Барчаси яхши кўрганлигим ва ҳурмат қилганлигим сабабли эди, дейди блогернинг турмуш ўртоғи Ҳасан Мақсудов.

    “Афруз” гуруҳидагилар нотўғри ўйлашди”

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    — Ҳасан ака асли Наманганнинг Поп туманидан, аммо биз ижтимоий тармоқда танишганимизда Москвада эди. Мен билан учрашгани Тошкентга келганида ўзим аэропортдан кутиб олганман. Барибир ҳаётда кўришиб, гаплашиб олишимиз керак эди. Улар келганларидан сўнг Сўқоққа борганмиз. Автомобильни мен бошқарганман. Сўқоққа етиб боргунча менга умуман гапирмаганлар. Мен эса ҳаётда ёқмадим, нега гапирмайдилар, энди нима бўлади деб ўйлашни бошлаганман. Аммо улар 4 соат самолётда чарчаган эканлар. Сўқоқда овқатланиб бўлганимиздан сўнг “тапчан”да бир оз мизғиб олганлар. Кейин кетамиз деб турганимизда не кўз билан кўрайки, Зафар ва Жамшид — “Афруз” гуруҳи ёнимиздаги “тапчан”да экан.Нима қилишни билмай, ассалому алайкум деганман. Энди бир-биримизни таниймиз, шоу-бизнес одамларимиз, улар нима деб ўйлайди, турмуш ўртоғи бўлмаган инсон билан тоғма-тоғ юрибди деб нотўғри ўйлашади деб қўрққанман. Кейин Ҳасан акам, ҳеч нарса бўлмайди, мен ўзимни биламан, оиламни ҳам биламан, сен ҳаммасини менга қўйиб бер деганлар ва мен ҳаммасини уларга қўйиб берганман, дейди Камола Орипова.

    “Ё уни танлайсан, ё бизни”

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    — Оиламни кўндиришга икки йил вақт кетган. Москвадалигимда улар менга уйланиш учун қиз топиб бўлишган эди. Аммо мен ўртоқларимникидаман, тоғдаман деб Намангандан Тошкентга келиб-кетиб юрганман. Уйдагиларим буни билиб қолиб, Тошкентга ҳам жўнатмай қўйишган эди. Бир оз чекиниш ҳам бўлган, аммо Камолани ташлаб кетгим келмаган. Чунки унинг оиласи ва атрофидаги яқинлари билан танишиб бўлган эдим.

    Онам “Ё уни танлайсан, ё мени”, деганидан кейин ўйлаб олиш учун қайтиб яна Москвага кетганман. У ерда тўрт ой яшаб, яна Тошкентга қайтганман. Шу орада никоҳ ўқитиб, қонуний оила қуриб бирга яшашни бошлаганмиз. Яна қайтиб Россияга кетдим ва биринчи фарзандимиз туғилишида келиб, бир ой яшаб яна Москвага қайтганман. Кўп бориб-келишимнинг сабаби ота-онам мени Москвада деб билишар эди. Тошкентга келиб-кетиб юрганимни, оила қурганимни кейин билишган. Ўшанда ҳаммасини уйдагиларимга тушунтирганман.

    Биринчи фарзандим бир ёшдан ўтганидан сўнг онамнинг ўзлари келганлар, дейди Ҳасан Мақсудов.

    “Ҳомиладорлигимда турмуш ўртоғимни уйлантирмоқчи бўлишган”

    — Қайнонам билан кўришганимда ва улар мени қабул қилганларида чуқур ҳаловат ҳис қилганман. Чунки ҳомиладорлигимда улар қиз топиб, турмуш ўртоғимни уйлантиришмоқчи бўлишган. Аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Қайнонамни жудаям яхши кўраман. Иккала қуда кўришганида бизни уларга керагимиз ҳам бўлмай қолади, дейди Камола Орипова ҳазил билан кулиб.

    “Бўйдоқ инсонга турмушга чиқаман деб ният қилганман”

    — Аллоҳнинг изни билан турмушим ўхшамади. Бева қолдим, энди нима қиламан деб ўйлаганман. Турмуш қурмайман деб катта гапирмаганман, аммо қурсам ҳам оиласи йўқ, бўйдоқ инсонга турмушга чиқаман деганман. Чунки қонуний ажрашган бўлса ҳам ҳар кимнинг ортида ўтмиши, собиқ рафиқаси, оиласи, фарзандлари бўлади. Бу нарсадан қўрққанман. Бировнинг ҳаётига киришни хоҳламаганман. Шунинг учун бу масалада энди гапиришни хоҳламайман ҳам, дейди блогер.

    “Қайта ҳаёт берилганда ҳам шу ҳаётни танлаган бўлар эдим”

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    — Нолимайман, ҳаётим яхши. Ота бўлганимдан сўнг турмуш ўртоғимни янаям ҳурмат қилишни бошладим. Кейинги ҳаётимда ҳам шу ҳаётимни танлаган бўлардим. Шу оиламни, шу аёлимни, у билан фарзандларимизни бирга катта қилишни...

    Билолхўжа ҳам мени яхши қабул қилган. У билан эркакча гаплашиб турамиз. Ҳозир 18 га киряпти, улғайяпти. Шу сабабли бир оз муносабатларимиз қийинроқ тус олаётгандек туйиляпти, аммо аёлим бу борада бизга ёрдам беряпти, дейди Ҳасан Мақсудов.

    “Менинг премерам — қизларим”

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    — Мен ҳеч қачон қиз фарзандим бўлади деб ўйламаганман, хаёлимга ҳам келмаган, тасаввур ҳам қилмаганман. Билолхўжани ҳам яхши кўраман, у ҳам фарзандим. Кўпчилик “Ўғлингиз қаерда яшайди?”, — деб савол беради. Фарзанд қаерда яшаши мумкин? Билолхўжа ижтимоий тармоқларда кўринишни истамайди. Бу дегани у мен билан яшамайди дегани эмас.

    Кўпчилик ўзимдаги вазият ўғлимда ҳам бўлиб қолса, ўғлимга олиб бераманми, йўқми шуни кўп сўрашади. Аввало тақдир. Агар мен турмуш ўртоғимни яхши кўрганчалик яхши кўрса, қалбан яқин бўлса, ҳурмат қилса, меҳрини бера олса, мен йўқ демайман, дейди инстаблогер фарзандлари ҳақида.

    26 май, 19:45   Изоҳ (0)   6589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Камола Орипова#Мўмин Орипов#«Божалар»#«Афруз»#инстаблогер#Билолхўжа

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мўмин Орипов ҳаёт бўлганида, бугун 33 ёшни қарши олган бўларди

    15.03.2017, 12:00

    Марҳум ўзбек санъаткорларининг фарзандлари қайси соҳаларда фаолият юритади? (фото)

    04.07.2022, 14:32

    Қисмат доғи: турли сабабларга кўра турмуш ўртоғидан бевақт жудо бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    08.07.2022, 18:49

    Instagram: Учинчи бор она бўлган Ойхон Ифорзода, Наргиза Абдуллаева хонадонидаги шодиёна, Зоҳид Рисқиевнинг рафиқаси унинг учун дуо сўрамоқда

    03.12.2022, 22:41

    Instagram: Янги машинали бўлган Шаҳло Зоирова, Саида Раметова хонадонида катта шодиёна, ажрашганига ишора қилган Жаҳонгир Отажонов

    20.12.2022, 22:38

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53

    Instagram: Уэнздей рақсини ижро этган машҳурлар, туғилган кунида қимматбаҳо автомобиль олган Ҳамдам Собиров, Умра сафаридаги Дилсўз

    06.01.2023, 22:13

    “Ўғлингиз ичиб олган, машинада қизлар бўлган ҳам дейишди” — Жамила Орипова ўғли Мўмин Ориповнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    17.03.2023, 09:33

    Instagram: Москва меридан табрик хати олган Зарина Низомиддинова, соғаяётган Зоҳид Рисқиев, янги машинали бўлган Камола Орипова 

    01.04.2023, 21:31

    Instagram: Жаҳонгир Позилжоновнинг уйини яна сув босди, “Осмондаги болалар”нинг трейлери эълон қилинди, Озода ва Ҳамдам Собировдан янги клип 

    02.04.2023, 22:43

    “Санъатнинг нархи минг сўмга тушди”. Алишер Узоқовни хавотирга солаётган ҳолат, Рухшонадан огоҳлантириш. Instagram янгиликлари 

    25.04.2023, 22:32

    Ганя Усмоновадан Шаҳзода Муҳаммедовагача — фарзанд кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    10.08.2023, 12:40

    Instagram: Тўртинчи бор она бўлган Камола Орипова, Дилшодбек Каттабеков хонадонида бахтли кун, Шаҳло Алижонова умра сафарида

    04.01.2024, 22:15

    “Ўғлим қизларимнинг отасини ада демайди”. Камола Орипова фарзанди билан уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида гапирди

    14.10.2024, 12:51

    Муниса Ризаеванинг келинойиси, Дилноза Кубаеванинг укаси: ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур қариндошлар (фото)

    26 феврал, 12:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.