Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан 5 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия етакчилари олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказади.
Ташриф дастурида икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан биринчи қўшма учрашувда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)