Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича “Далилларга асосланган ҳаракат” биринчи халқаро конгресси ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди хабар берди.
Маълум қилинишича, конгресс 300 дан зиёд иштирокчи, шу жумладан ЖССТ, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкологлар мактаби, хорижий университет клиникалари ва етакчи тиббиёт марказлари раҳбарлари, халқаро ва миллий илмий доиралар ва фуқаролик жамияти вакилларини тўплади.
Зироат Мирзиёева конгрессдаги нутқида “бу ерга биз ягона мақсадни кўзлаб, ўғил-қизларимизнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун йиғилдик. Ҳар бир бола яшашга ҳақлидир. Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир”, деб таъкидлади.
Изоҳ (0)