• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    Марказий банк бошқаруви 31 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, иқтисодиётдаги юқори истеъмол ва инвестицион фаоллик ҳамда айрим турдаги товарлар ва хизматлар таклифидаги ўзгаришлар таъсирида инфляцияни оширувчи босимлар сақланиб қолмоқда.

    Инфляциянинг барқарор пасайиб бориши ва ўрта муддатда 5 фоизлик таргет кўрсаткичига эришишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий даражада сақлаб қолиш лозим бўлади.

    Макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари ва инфляция омиллари бўйича кутилмалардан келиб чиқиб, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Марказий банкка кўра, 2024 йилнинг сўнгги чорагида нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари таъсирида инфляцион жараёнларнинг маълум даражада пасайиши ҳамда йил якунида умумий инфляциянинг 9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

    2024 йил январь сентябрь ойларида иқтисодиётнинг барча асосий тармоқларида кузатилган ижобий ўсиш динамикаси ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 6,6 фоизни ташкил этди. Трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўтган йилга нисбатан юқори суръатларда ўсиши аҳоли даромадларининг ошишига ҳисса қўшмоқда. Банк тизимидаги юқори реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғариш фаоллигини оширишда давом этмоқда.

    Иқтисодий ривожланишнинг ушбу тенденцияларидан келиб чиқиб, 2024 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 6,0-6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

    Шу билан бирга, иқтисодиётда инфлясияни оширувчи, хусусан, келгуси чоракларда энергия ресурсларининг етарли таъминоти ва нархининг қисқа муддатли ўзгариши, айрим товарлар таклифида узилишлар ва хизматлар нархининг нисбатан юқори даражаларини сақланиб қолиши билан боғлиқ хатарлар юзага чиқиши мумкин.

    “Ҳар қандай шароитда ҳам Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган пул-кредит сиёсатини амалга оширишда давом этиб, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги, инфляцион кутилмалар ва таркибий ислоҳотлар суръатларига алоҳида эътибор қаратади”, дейилади хабарда.

    25 июль куни асосий ставка йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгиланганди. Асосий ставка етти йил ичида биринчи марта 14 фоиздан пастга тушганди.

    31.10.2024, 13:00   Изоҳ (0)   6256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #асосий ставка#Марказий банк#инфляция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда асосий ставка яна 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

    27.07.2023, 12:18

    Иш ҳақлари ошган, аҳолига кўп кредит берилган, хориждан тушумлар кам — Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    27.07.2023, 21:38

    Ўзбекистонда асосий ставка яна 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

    14.09.2023, 12:02

    Ўзбекистонда асосий ставка яна 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

    26.10.2023, 11:59

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    14.12.2023, 12:18

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    25.01.2024, 13:20

    Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати операцион механизмига ўзгартиришлар киритилди

    20.02.2024, 09:40

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    14.03.2024, 12:37

    Ўзбекистондаги инвестициялар: пул ишлашни қандай бошлаш керак?

    20.03.2024, 20:20

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    26.03.2024, 11:07

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    25.04.2024, 12:41

    Янги BYD Chazor Champion модели нархлари эълон қилинди 

    29.05.2024, 12:00

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    13.06.2024, 13:24

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    13.06.2024, 22:10

    Марказий банк асосий ставкани пасайтириб, 13,5 фоиз этиб белгилади 

    25.07.2024, 12:48

    Асосий ставка пасайгани халқ ва иқтисодга қандай таъсир қилади?

    28.07.2024, 11:35

    Ўзбекистонда ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси туширилди

    06.08.2024, 13:52

    “Дарё” дайжести: 6 августнинг энг муҳим хабарлари 

    06.08.2024, 23:00

    Контрактни тўлашга маблағ етмаса ҳам IT-университетга киришнинг йўли бор

    13.08.2024, 18:00

    Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши бюджетга қанчага тушади? Мутахассислар билан суҳбат

    21.08.2024, 11:40

    Ўзбекистонда туроператорларга 25 млрд сўмгача мақсадли кредитлар берилади

    03.10.2024, 12:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.