Бухоро вилоятининг Олот туманида мактаб ўқувчиси қудуққа тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 апрель куни соат 15:45 ларда Олот туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари туман ИИБга қўнғироқ қилиб, мактаб ўқувчиси Л.Ж. қудуққа тушиб кетиб вафот этганини, уни қутқаришга ҳаракат қилган мактаб қоровули Ф.Р. эса оғир аҳволдалигини маълум қилган.
Аниқланишича, 15 апрель куни соат тахминан 14:00 ларда туманнинг “Наврўз” МФЙ, Шодлик кўчасида яшаган, 28-мактабнинг 3 “б” синф ўқувчиси бўлган Л.Ж. мактабга қўшни хонадон ҳовлисида жойлашган эски қудуққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетиши оқибатида вафот этган.
Уни қутқаришга уринган мактаб қоровули вазифасида ишловчи Ф.Р. ҳам қудуққа тушиб кетиши натижасида аҳволи оғирлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Изоҳ (0)