Покистонда йўловчи автобусининг тоғда тепаликдан пастга тушиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда Gео TV хабар берди.
![](/static/2024/05/03/photo_2024-05-03_13-45-55-0jEelLIM.jpg)
Полиция маълумотларига кўра, воқеа 3 май куни Чилас шаҳридан 20 километр узоқликда содир бўлган. Автобус ҳаддан ташқари юқори тезлик туфайли йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда. Полиция комиссари ўринбосари Файяз Аҳмад камида беш йўловчининг аҳволи оғирлигини маълум қилди.
Ҳалокат юз берган ҳудудда қутқарув операцияси якунланди, жараёнга армия вертолётлари ҳам жалб қилинганди, — деди у.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Бош вазир тегишли мутасаддиларга жабрланганларга ҳар томонлама тиббий ёрдам бериш бўйича кўрсатмалар берган.
Изоҳ (0)