Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 17 апрель куни соат 16:04 да Хоразм вилояти ФВБга Ҳазорасп тумани, “Темирчи Маскан” МФЙда жойлашган 3 қаватли савдо дўконида ёнғин рўй бергани тўғрисида хабар қилинган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:11 да ёнғин жойига етиб бориб, соат ёнғин 16:39 да ўраб олинган ва соат 17:10 да ўчирилган. Ёнғин натижасида савдо дўконнинг 280 кв.м майдонда томи, шифти ва ички қисми ҳамда жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконининг 200 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмади.
Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та ёрдамчи сув ташиш техникаси жалб этилган.
20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлди.
31 декабрь куни Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлган эди.
2025 йил 25 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-даҳасида жойлашган автомобиллар ювиш жойида ёнғин содир бўлганди.
Изоҳ (0)