АҚШ армияси қўмондонлиги Форт-Маккой (Висконсин штати) қуруқлик кучлари базасининг биринчи аёл қўмондони Шейла Рамиресни АҚШ президенти Дональд Трамп ва мудофаа вазири Пит Хегсетнинг фотосуратлари билан боғлиқ можародан сўнг лавозимидан четлаштирди. Бу ҳақда Daily Beast портали хабар берди.

Ўтган ҳафта Мудофаа вазирлигининг тезкор гуруҳи Форт-Маккойдаги стендда фотосуратларни эълон қилди. Унда база қўмондонлигининг портретлари бор эди. Бироқ энг юқори қатордаги Трамп ва Хегсетнинг суратлари стендга қаратиб қўйилган бўлиб, бу “вандализм ҳаракати” сифатида баҳоланган.
“Нима содир бўлганини аниқ аниқлаш учун тергов ишлари бошланди”, дейилади мудофаа идораси баёнотида.

Полковник Рамирес 2024 йил июлда база қўмондони этиб тайинланишидан олдин Форт-Белвуарда (Виржиния штати) хизмат қилган. Қўмондонлик лавозимини эгаллаши биланоқ Рамирес оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб, “жамиятнинг ҳар бир қисмида хилма-хиллик бўлиши мумкинлигини жамоатчиликка кўрсатиш муҳим” деб ҳисоблашини айтган.
Изоҳ (0)