Қамчиқ довонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси бутунлай ёниб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Келтирилишича, 15 апрель куни соат 22:41 да Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк машинасида ёнғин бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Айтилган манзилга соат 22:50 да Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасидан 2 та экипаж етиб борган, соат 22:53 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:13 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
11 апрель куни ҳам довоннинг Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланган Changan русумли автотранспорт воситасида ёнғин юзага келган эди.
Юк машиналари иштирокида юз берган ҳодисалар:
11 март куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк ташувчи машина ёниб кетганди. 14 март куни Нукус шаҳрида пропан газ ташувчи MAN юк машинаси ағдарилиб кетди. 19 март куни Андижон вилоятининг Асака туманида электр симларидан чиққан қисқа туташуви натижасида “ЗИЛ-130” юк машинасида ёнғин чиққанди.
Изоҳ (0)