Ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ҳодисага рашк сабаб бўлган. ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)