АҚШ Иқтисодий таҳлил бюросининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда штатнинг номинал ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 4,1 триллион долларга етди. Худи шу даврда Япония эса 4,02 триллион долларлик номинал ЯИМ кўрсаткичини қайд этган. Бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.

Бошқача қилиб айтганда, фақат Қўшма Штатлар, Хитой ва Германиягина Калифорниядан кўра каттароқ иқтисодиётга эга. Ўтган йилда штат 6 фоизлик ўсиш қайд этиб юқоридаги гигантлардан ўзиб кетган эди.
“Калифорния дунё билан бир қадам ташлаётгани йўқ — балки, у тезликни белгилаяпти. Иқтисодиётимиз гуллаб-яшнамоқда, сабаби биз инсонларга сармоя киритамиз, барқарорликка устувор аҳамият берамиз ва инновациялар кучига ишонамиз”, деди ҳукумат вакили чоршанба кунги янгиликлар релизида.
Силикон водийси ҳамда унинг кўчмас мулк ва молия соҳалари таъсирида 2024 йилда Американинг 40 миллионга яқин аҳолиси бўлган Калифорния штати ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14 фоизини ташкил этди.
Калифорния 2024 йилда қарийб 675 миллиард долларлик икки томонлама савдо қилган. Бунда Мексика, Канада ва Хитой унинг энг йирик савдо ҳамкорлари учлигига киритилган. Калифорния импортининг 40 фоиздан ортиғи юқоридаги мамлакатларга тўғри келди, бу ўтган йилги умумий импортнинг 203 миллиард долларини ташкил этди.
Изоҳ (0)