Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 14,94 сўмга пастлаб, 12 933,16 сўм бўлди;
- евро 23,14 сўмга ошиб, 14 719,23 сўм бўлди;
- рубль 1,35 сўмга кўтарилиб, 158,28 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 9,04 сўмга пастлаб, 12 948,10 сўм бўлганди.
2024 йилда сўм номинал курси долларга нисбатан 4,7 фоизга қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Изоҳ (0)