Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 29,97 сўмга кўтарилиб, 12 957,14 сўм бўлди;
- евро 15,11 сўмга тушиб, 14 702,47 сўм бўлди;
- рубль 0,83 сўмга кўтарилиб, 156,56 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 927,17 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси тушганди.
2025 йил апрелида АҚШ доллари индекси сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди.
Изоҳ (0)