Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияда косметик хизматлар учун тўловларни амалга оширмагани учун судга берилди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Косметолог Рошан Равиндраннинг таъкидлашича, португалиялик футболчи 2021 ва 2022 йилларда “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган вақтида олган муолажалари учун пул тўламаган. Гап 40 минг фунт стерлинг миқдоридаги сумма ҳақида кетмоқда. Мутахассис ботокс, филлер, терини парвариш қилиш ва қош кўтариш бўйича фаолият олиб боради.
Даъвода айтилишича, у Чешир клиникасида Роналду ва унинг оила аъзолари учун ишлаган.
Манчестер ва Лондонда клиника филиалларини бошқарадиган доктор Рошдан изоҳ сўралганида: “Бу эрда ҳуқуқий масала давом этмоқда ва мен профессионал сифатида беморларимни муҳокама қилмайман”, дея жавоб берган.
Жорий мавсумда Роналду клуб сафида барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг амалдаги клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt интернет порталида берилган маълумотларга кўра, 39 ёшли футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)