• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Халқнинг фармацевтларга, ўзининг фарм бозорига ишончи йўқ эди, лекин бори ҳам йўқолди” — журналист

    Журналист Азиза Қурбонова Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ҳамда масъулларига Ўзбекистоннинг фармацевтика тармоғидаги муаммолар ҳақида давлат раҳбарига айтиб, таклиф беришлари кераклигини билдирди. Ва халқнинг фармацевтларга, ўзининг фарм бозорига ишончи йўқолганини айтди. Бу ҳақда агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилишида сўз борди. 

    2024 йилнинг 2 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда сўз олган масъул — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар ва режалар ҳақида гапиргач, журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб қайтарди. 

    Фото: “Дарё”

    Тадбирда сўз олган журналист Азиза Қурбонова агентлик раҳбари Абдулла Азизовга юзланар экан, “Халққа сифатли дори керак. Масалан, менда ҳозир дилемма турибди. Фарзандим бир ёш-у бир ойлик, давлат эмлашини олиш учун АКДСга борсаммикин ёки хусусийга 1 миллион сўмга қилдирсаммикин? Давлатникига ишонч йўқ дейишмоқда. Лекин у катта маблағ эвазига Ҳиндистондан келади. Уларда ҳам кимнингдир боши турибди, жавоб бериши керак. Сифатини текширгандир. Аммо менга ‘сенга қийин бўлади, боланг қийналади’ деган гапни шифокорлар айтмоқда. Мен бир миллион топа оламан, лекин мамлакатнинг 35 миллион аҳолисидан 5 миллиони шу пулни топа олмайди. Статистикани кўринг, минглаб, юз минглаб аёллар рад этяпти буни. ‘Мен бу эмлашни олишни истамайман’, демоқда. Ишонч йўқолди. Халқнинг фармацевтларга, ўзининг фарм бозорига ишончи йўқ эди, лекин бори ҳам йўқолди”, — деди журналист. 

    Журналист давлатнинг ёд билан боғлиқ катта лойиҳаси ҳам ўзини оқламаганини эслатди ва бу воқеа айбдорлари билан боғлиқ ҳолат ҳамон очиқланмаганини билдирди. 

    Фото: “Дарё”
    Халқнинг хотираси қисқа дейсиз-у, лекин унутмаяпти. Энди фарзандларимизни, бўйи етмаган қизларимизни папиллома вирусига қарши эмлашимиз керак. Ҳолбуки, 125 минг одам рак бизда. Аёллар женский томонлама рак. Муаммолар босиб ётибди. Ёшларимизни эмлашимиз керак дея эзгу ниятда олиб келинган папиллома вакцинасига халқ умуман ишонмайди. Мен докторлар авлоди бўлган дугоналаримни ишонтиролмаяпман. Улар қизларига шу вакцинани қилдирмайди. Лекин қизлар турмушга чиққунларича, шу вакцинани олиши керак. Бу ишончни қайтариш осон бўлмайди. Шу сабаб ҳам қилолмаган ишларимизни пулга бўлса ҳам қилдиришимиз керак. Сиз давлат раҳбарининг олдига киргач, муаммоларни кўтара оласиз. Буни биламан. Сиз ҳаммага ўхшаб ‘бизда ҳаммаси зўр’ демайсиз. Бунинг учун раҳмат айтаман, албатта. Кўп кўрганман ўзим. Ҳар ҳолда масала қўя оладиган раҳбар ниманидир ўзгартириши мумкин, — дейди Азиза Қурбонова. 

    Журналист масъулларга таклиф берар экан, дори лабораторияларни ауцорс қилиш кераклигини, қўлимиздан келмаган ишни кимгадир пул бериб бўлса-да, қилдириш лозимлигини айтмоқда. 

    Фото: “Дарё”
    Ҳамма шу ишни қилади. Эртага миллиард-миллиард компенсация тўлагандан кўра, ҳозир пулларни кетказган яхши. Фарм институтга кўпчилик пулга кирган. Қанақа қилиб текшириб беради? Яхшиям сизлар қолгансизлар, кейинги авлоддан қўрқаман, — деди журналист. 

    Саволга жавоб берган масъул, Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Ҳабибулла Жалилов журналистнинг бу саволига жавобан дастлаб уни соҳани яхши тушунмасликда, соҳанинг айни кундаги ўзгаришларидан бехабарликда айблади. 

    Ҳабибулла Жалилов
    Фото: “Дарё”
    Балким бу куйинишга “Док-1 Макс” сабаб бўлаётгандир. Аслида “Док-1 Макс” фожиасининг келиб чиқиш сабабини билиб олайлик. Бу ердагиларнинг кўпчилиги бундан хабардор. “Док-1 Макс” аслида қалбаки дори. Ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчи кўра-била туриб, атайлаб, бу ерда яхши экспертизадан ўтиб, яхши синовдан ўтган дори ўрнига катта фойда олиш учун нотўғри хом ашёни қўшиб, заҳарли дори ишлаб чиқарган. Ҳеч қайси давлатда қалбаки дорининг ичидаги примисдан сақланадиган 100 фоизлик кафолатли текширув йўқ. АҚШ ва Европа мамлакатларида ҳам бундай заҳарланиш ҳолати кузатилган ва уларда ҳам бундай аниқлаш имконияти йўқ, —  деди Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Ҳабибулла Жалилов.

    Давлат фармакопеяси бош муҳаррири аввалроқ Ўзбекистонда “Док-1 Макс” фожиаси такрорланмаслигини, мамлакатда эндиликда заҳарли дориларни аниқловчи имконият борлигини маълум қилганди.

    04.02.2024, 10:15   Изоҳ (0)   10601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #док-1 макс#сироп#суд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” судида учинчи маротаба ҳиндистонлик судланувчига қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш сўралди

    19.01.2024, 11:50

    “Болалар вафот этгач, дорилардаги икки хил заҳарли моддани аниқлаш тартиби йўлга қўйилган”. “Док-1 Макс” судида адвокат жамоатчиликка номаълум ҳолатни очиқлади

    25.01.2024, 18:31

    “Жабрланувчилар тоғдек сўрамоқда”. “Док-1 Макс” судида товон пулларини аниқлаштириш учун суғуртачиларни таклиф қилиш сўралди 

    28.01.2024, 22:46

    “Док-1 Макс” иши: ҳиндистонлик судланувчига нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинланди

    29.01.2024, 18:17

    “Док-1 Макс”дан ногирон бўлиб қолган қизалоқ жабрланувчилар рўйхатидан тушиб қолгани айтилмоқда

    30.01.2024, 12:35

    Ўзбекистонда “Док-1 Макс” воқеаси такрорланиши мумкинми? Масъуллар жавоб берди

    02.02.2024, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.