• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Россия ва Украина ўртасида низо бошланганда инфляция ошиб кетишини билгандик» — Абдулла Азизов IT‘даги муаммолар, инфляция ва ошиб бораётган нархлар ҳақида

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати раиси ўринбосари Абдулла Азизов IT ва бугунги иқтисодий жараёнлар ҳақида «Дарё» нашрига интервью берди. Суҳбат давомида Ўзбекистонда IT’ни ўқитишда сифатдан кўра сонга кўпроқ урғу берилаётгани, инфляция ўсишидаги муаммолар, электр ва газ нархлари кўтарилишининг йирик ишлаб чиқарувчи компанияларга таъсири ҳақида сўз борди.

    Абдулла Азизов

    Абдулла Азизов
    Фото: «Дарё»

    IT соҳасида ихтисослашиш муҳим

    IT ходимлари сонининг ортиши тадбиркорлар шу йўналишга пул тикяпти, яъни инвестиция қиляпти дегани. Энг муҳими кадр сони билан баробар равишда сифатини ҳам ошириш керак. Бугунги кунда Ҳиндистон ёки Хитой йилига 1 миллион нафардан ортиқ дастурчи чиқаради. Филиппин, Индонезия давлатларида тажрибали IT ходимлари арзон хизмат кўрсатади ва инглиз тилини яхши билади. Улар сони тезлик билан кўпайиб боряпти. Шунинг учун биз нафақат сон, балки сифатга, қолаверса, инглиз тилини яхши ўқитишга катта эътибор беришимиз лозим. Бу нимани беради? Қачонки, чет элдаги инвесторлар бизнинг «айтишниклар» сифатини кучли деб билса, тилни яхши билишини кўрса, Ўзбекистондан кадр қидиришни бошлайди. Шунда халқаро бозорга тезроқ чиқиш эҳтимолимиз ошади.

    Ҳозир ёшлар томонидан бир қанча дастурлар яратилганини кўряпман. Болаларни умумий IT тушунчасини кенгайтириш керак. Лекин бу ҳам етарли эмас. Уларга кўпроқ лойиҳа бериш, тажрибаларини ошириш лозим. Мени IT соҳаси ходимларига маслаҳатим тор соҳага кириш керак. Яъни улар ҳамма нарсани билиб оламан: «сисадмин» бўлиб, хавфсизлик бўйича ҳам, дастурчи сифатида ҳам ишлайман деса, энг катта хато қилаётган бўлади. У кейин яхши иш топа олмайди. Чунки битта соҳага кучли ихтисослашмаган бўлади. Ҳозирги кунда хорижда IT мутахассис қидирилганда ихтисослашган кадр излаш бошланган. Ҳали Ўзбекистон бу соҳада орқада бўлгани учун биз ҳозир ҳам умумий «айтишник»ларни қидириб юрибмиз. Лекин чет элда тор соҳа бўйича ходим қидирилади. Ҳеч қачон умумий IT билан шуғулланадиган одамни қидиришмайди. Чет элга, масалан, Европага борсангиз, рус, украин, беларус «айтишник»лари кучли деган гап бор. Чунки улар сифатни кўрсатган. Биз ҳам шу даражадага урғуни кўпроқ беришимиз керак.

    Россия ва Украина ўртасидаги низо инфляция ошишига олиб келди

    Бугунги даврда инфляция кўтарилиши табиий ҳол. Буни аввалдан билардик. Чунки Россия ва Украина ўртасида низо бошланганда шундай бўлишини ҳамма тушуниб етган. Масалан, биз ўша куниёқ Олмалиқ кон-металлургия комбинатида йиғилиш ўтказиб, келаётган жиҳозларни ёки хом ашёларни қайтадан кўриб чиқишимизга тўғри келган. Чунки биз нархлар ўсиб кетишини билардик. Бундай ҳолларда нархлар ошиши табиий. Ҳар доим шундай бўлган.

    Биз бундай жараёнларга қандай тайёргарлик кўришимиз керак? Аввало, тадбиркорларга катта эътибор қаратиш зарур. Уларнинг йўлини иложи борича очиш керак. Тадбиркорлар имкон қадар кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариши лозим. Энг асосийси, бозор қидириш керак. Инқирозда ҳар доим ютадиган ва ютказадиган тараф бўлади. Биз ютадиган тарафга қараб юришимиз лозим. Масалан, Россиянинг ёпилиши билан қанақа бозорлар очилди? Чунки у давлат жуда катта хом ашё етказиб берувчи эди. Унинг ёпилгани бизга имконият дегани. Масалан, мен биринчи ўринда Россия бозорида экспорт қаерга бўлгани ва қаерда тўхтаганини ўрганиб, таҳлил қилган бўлардим. Шу билан бирга, импортни ҳам ўрганган бўлардим. Чунки Европа ҳам импортни ёпди. Лекин талаб бирдан йўқолиб қолмайди. Ҳозир, масалан, мана шуни ўрганишимиз керак. Тадбиркорларга эшикни очиб беришимиз ва қайси йўналиш бўйича янги имкониятлар борлигини ҳам айтишимиз керак. Мисол учун, оддий тадбиркор сифатида мен бутун Россия ёки Украина ҳақида маълумотларни билишим қийин. Лекин давлат органлари бу маълумотларни йиғиб бериши мумкин. Масалан, Ташқи савдо вазирлиги. Россия экспорт-импортини ўрганиб, қайси соҳада талаб юқорилигини аниқлаб, ўша ерга кўпроқ куч сарфлашимиз мумкин. Шу орқали бироз бўлса-да, инфляциянинг олдини оламиз. Чунки ишлаб чиқариш ва пул келиши кўпаяди. Экспорт қилиш орқали ходимларни иш билан таъминлаш инфляцияни ушлаб туришга ёрдам беради. Лекин ҳозирги нарх ошишининг табиий ҳол эканини кўпчилик билган эди. Буни ҳар доим давлат субсидиялари орқали ушлаб туриш ҳам иқтисодга жуда катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун мен ҳар доим айтаманки, эркин бозор энг яхшисидир. Чунки тизимга қачон сунъийлик аралашадиган бўлса, у кўп ютказишлар олиб кела бошлайди. Қисқа муддатда ютишимиз ва халқни тинчлантириб туришимиз мумкин. Лекин бироз ўрта ва узоқ муддатда биз ҳар доим юрказамиз. Чунки биз нархларни сунъий ушлаб турган бўламиз. Сунъийлик бозор иқтисодиётида энг ёмон таъсир кўрсатувчи омиллардан бири ҳисобланади.

    «Мен эркин бозор тарафдориман»

    Албатта, маҳсулот таннархига таъсир қилувчи омиллар бўлади. Лекин бир нарсани билишимиз керак, ҳозирги кунда миснинг нархи ошиб бормоқда. Металлар нархлари кўтарилмоқда. Буни ҳам эътиборга олишимиз лозим. Таннарх ошадиган бўлса, бизнинг тушумимиз ҳам ўша билан биргаликда ошиб боряпти. Шунинг учун бундан қўрқиш керак эмас. Мен ҳар доим эркин бозор тарафдориман. Давлат қанақадир куч ишлатиб, субсидия беришини қўллаб-қувватламайман. Ҳаммага бир хил шароит ва очиқлик кўпроқ нарсани яратади. Чунки инсон қачонки қийналса, ўша ерда чора ва ечим қидиради. Инсонга қачонки енгиллик берилса, у ҳар доим енгилликка ўрганади ва енгиллик талаб қилади. Биз ҳар доим енгиллик бериб, давлат томонидан қўллаб-қувватлайверсак, эртага у шунга ўрганади ва ҳар доим талаб қиладиган бўлади. Агар биз уни қўйиб юбориб, ‘ўзингни бозорингни топгин’, десак, у барибир топади. Кейин биз унга йўналиш, маълумот беришимиз, шароити яратишимиз, яъни жой топиб бериш, кредит ажратишда ёрдамлар кўрсатилиши мумкин. Ва, албатта, у жавобгарликни ўз бўйнига олиб ҳаракат қилишига тўғри келади.

    Бизнинг халқимиз уддабурон халқ, ҳар доим ўзининг бозорини топган. Чет элга чиқсангиз ҳам бозорини топган кўплаб ўзбекларни кўрасиз. Тўғри, қисқа муддатда кўп танқидлар бўлади. Лекин кўрасиз, 2-3 ойда ҳаммаси жойига тушиб, барчаси ўз ўрнини топа бошлайди. Бундан қўрқиш керак эмас.

    Давлат нега ўз корхоналарига кўпроқ имтиёз беради?

    Давлат нафақат давлат корхоналари, балки хусусий секторга ҳам жуда кўп ёрдамлар кўратади. Солиқ соҳасида ўзим ишлаганим учун биламанки, масалан ўзини ўзи банд қилиш ҳам давлат томонидан кўрсатилган бир енгиллик. Чунки бор-йўғи 200-300 минг сўм атрофида йиллик солиқ тўлайсиз, айланма маблағингиз 100 миллион сўмдан ортиқ бўлиши ҳам мумкин. Лекин кичкинагина суммада солиқ тўлайсиз. Бу ҳам ўша кичик бизнесларни ривожлантиришга олиб келадиган ёрдам ҳисобланади. Бу ерда давлат корхонаси йўқ. У бундай шаклда иштирок этмайди.

    Тўғри, давлат стратегик йўналишларда субсидия ёки бошқа қандайдир енгиллик яратиши бор гап. Чунки у йўналишни давлат ривожлантириши керак бўлиши мумкин. Ҳамма мамлакатларда стратегик йўналишларга давлат ўзи ёрдам беради. Баъзан субсидия беради, гоҳида пуллар ажратади. Чунки ўша йўналишни ривожлантириш лозим. Масалан, IT соҳасини олайлик. Мазкур соҳани мамлакатда ривожлантириш учун давлат жуда катта маблағ ажратяпти. Бу ўз навбатида бюджетга катта зарар. Масалан, ёшларни текинга ўқитишга ҳам яхшигина маблағ кетяпти аслида. Биз буни ҳис қилмаймиз. Лекин давлат ўзидан пул кетаётганини ҳис қилади. Аммо давлат ўша соҳани ривожлантирса, у узоқ муддатда яхши қайтим олиб келади.

    07.06.2022, 12:22   Изоҳ (0)   6785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинди

    07.06.2022, 11:37

    Оҳангаронда жарима майдонига олиб кетилаётган машинадан ўзини ташлаб юборган ҳайдовчи воқеаси бодикамера видеолари орқали ўрганилмоқда

    07.06.2022, 10:46

    «Ўзгидромет» 8 июнь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    07.06.2022, 10:31

    Суд Ўзбекистон ҳудудига дрон олиб кирган россиялик туристни оқлади

    07.06.2022, 09:49

    Фарғонада 37 ёшли қассобнинг мурдаси кушхонадан топилди

    07.06.2022, 09:22

    Тошкент вилоятида ҳайдовчи жарима майдонига олиб кетилаётган машинасидан ўзини ташлаб юборди

    07.06.2022, 08:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.