• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова фермерни ҳақоратлади. Ҳоким жазоланиши мумкин

    Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова фермерлар билан ўтказган йиғилишда фермерларни кўп ерни эгаллаб олиб, режани бажара олмаётганликда айблади. Бу ҳақда “Кун.uz” нашри хабар берди.

    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Маълум қилинишича, йиғилиш асосан ҳокимнинг фермерларга нисбатан ҳақорати билан ўтган. Ҳудуддаги пахта “планини” бажармаган фермерлар номма-ном саналиб, улар нега теримни ташкил қилмаётгани танқид қилинган.

    “Мард бўлиб, ғаллани экиб, майсадай қилиб юрмайсанми? Нима қиласан ерни олиб, эплолмаётган бўлсанг ташла. 100 гектар бўлса, 20 гектарга кучинг етадими, 10 гектаргами ёки 50 гектаргами, биласан-ку ўзинг неча гектарга кучинг етишини, ноинсоф”, деган ҳоким фермерларга қарата.

    Йиғилиш жараёнида Дилфуза Уралова тумандаги “Абдумандат ота фарзандлари” фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Ҳожиевни ҳақорат қилган. Бунга жавобан фермер ҳокимдан ҳурматини сақлашни сўраган. Ҳоким эса ҳақоратга ҳам қониқмасдан, ИИБга уни қамаб қўйишни буюрган.

    Рўйхатни ўқиб турган ходим “Абдумандат ота фарзандлари” фермер хўжалигининг 40 гектар пахта даласи борлиги, 109 тонна мажбурият белгилангани, ҳозирда 80 тонна ҳосил топширганини айтган. Шундан сўнг ҳоким ва фермер ўртасидаги суҳбат шундай кечган:

    — Опа, иккинчи терим шундай турибди, пашти 30 гектар.

    — Ҳаром, мен бориб тердириб келайми, нега тердирмайсан? А, Нимага?! Гап эшитиш осонми? Нега тердириб қўймайсан? Нега бажариб қўйиб керилмайсиз?

    — Бажарамиз.

    — Нимага шу вақтгача бажармадинг?

    — Шу пайтгача вақт бўлгани йўқ.

    — Ие, нега вақт бўлмайди?

    — Опа, вақт бўлмади, ғалла экдим.

    Суҳбат шу нуқтага келганида ҳоким фермерга куч ишлатган ва “падарингга лаънат, эшак”, дея ҳақорат қилган. Фермер эса марҳум отасини ҳақорат қилмасликни сўраган. “Биласанми менинг падарим қачон ўлиб кетган? Тегма падаримга”, деган у. Ҳоким эса “Тегаман, юз марта тегинаман, ноинсоф. Ифлос, нимага қилиб қўймадинг?” дея жавоб қайтарган.

    Жанжалдан кейин фермер йиғилиш ўтказилаётган хонадан олиб чиқиб кетилган. Дилфуза Уралова эса ёнидаги ходимга ИИБга айтишни, оёқ-қўлини боғлаб олиб кетиб, қамаб қўйишни буюрган.

    Маълумот учун, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа орган ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

    Боёвут тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг “Кун.uz”га маълум қилишича, мазкур йиғилиш 25 октябрь куни ўтказилган.

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

    Қайд этилишича, аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганига ойдинлик киритилиб, вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган.

    “Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш деб баҳоланди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш бериб, юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди. Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди.

    Ҳозирда йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган”, дейилади ҳокимлик муносабатида.

    Дилфуза Уралова 2020 йилнинг февраль ойида Боёвут тумани ҳокими этиб тайинланганди. У 2012 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

    2022 йилнинг февраль ойида Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова Халқ депутатлари туман кенгашининг 34-сессиясида ўзининг кенгаш раиси мақомини депутатларга топширганди.

    01.11.2024, 21:25   Изоҳ (0)   9778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дилфуза Уралова#Боёвут#фермерни ҳақоратлади#фермер#ғалла#ҳақоратлади

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боёвут туманига аёл киши ҳоким этиб тайинланди

    18.02.2020, 13:29

    «Халқ банки» бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

    18.02.2020, 22:27

    Яккасарой туман солиқ инспекциясига аёл киши раҳбар бўлди

    27.03.2020, 07:41

    «Қўша-қўша ортиқча уйлар ва бизнес лойиҳалар қилолмаганмиз». Аёл ҳокимлар — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида

    15.01.2021, 08:54

    Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова коронавирусга чалиниб, соғайганини маълум қилди

    09.03.2021, 10:34

    «Бир умрлик орзум шу». Боёвут тумани ҳокими Ўзбекистонда биринчи бўлиб кенгаш раислигини депутатларга топширди

    08.02.2022, 13:14

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    24.08.2024, 19:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда олти ойда 872 минг киши ўзини ўзи банд қилди

    Ўзбекистон | 17 июл, 20:10

    “Қайнотам тўйимиз учун катта қарз олган экан” — актриса Гавҳар Зокирова

    Ўзбекистон | 17 июл, 19:55

    Мигрантларнинг Ўзбекистонга пул жўнатмалари кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 17 июл, 19:40

    “Сирдарёда ободонлаштириш бригадаси бошлиғи қўл остида ишлайдиган аёл номига кредит олиб ҳажга борди” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 17 июл, 19:23

    Аномал иссиқ ҳаво Марказий Осиёга катта хавф солмоқда — Жаҳон банки

    Ўзбекистон | 17 июл, 19:10

    Қамоқдан чиқиш учун “Вагнер”да Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонлик суд қилинди

    Ўзбекистон | 17 июл, 18:49

    Ўзбекистон Mobiuz сотувидан 300 млн доллар олишни режалаштирмоқда — Bloomberg

    Дунё | 17 июл, 18:47

    Ўзбекистонда қамоқдан озод қилинганларга бир марталик нафақа тайинлаш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 17 июл, 18:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.