• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда қўшмачига “танка” бўлишга уринган ИИБ мансабдори 1500 доллар пора билан ушланди 

    Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари фоҳишахона ташкил қилган аёлга ҳимоячи бўлишга, уни туман ҳудудида фоҳишахона ташкил қилгани учун жавобгар қилмасликка ваъда берди. Эвазига эса ҳар ой 1500 доллардан улуш олиб туришини маълум қилди. ИИБ мансабдорининг бу қилмиши судда кўриб чиқилди. 

    Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси А.Саидов ИИБ мансабдори ва қўшмачи аёл ўртасидаги муаммони кўриб чиқди. 

    31 ёшли ИИБ мансабдори 2023 йил сентябрь ойидан бери Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, Ф.А. исмли аёлнинг туман ҳудудида келгусида фоҳишалик билан шуғулланиб келишига шароит яратиб бериш, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик ҳамда ушбу ноқонуний фаолиятига раҳнамолик қилиб туриши эвазига ундан ҳар ойда 1500 доллардан пул талаб қилади. 

    ИИБ бошлиғи ўринбосари 2024 йилнинг 14 август куни ўзига бириктирилган хизмат хонасида аёлдан пора тариқасида 1500 доллар пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган, дейилади суд ҳужжатларида. 

    Судда аниқлаштирилишича, Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи ўринбосари 2023 йил Юнусобод туманида ўтказилган тадбирда фоҳишалик билан қўлга олинган Ф.А.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида баённома расмийлаштирган. Ўша вақтда аёл билан танишиб қолган масъул 2024 йил июль ойида Ф.А. ва унинг икки нафар фарзандини Шайхонтоҳур туманига рўйхатга қўйишга кўмаклашган. Ва бунинг эвазига уй эгасига ҳар бир киши учун ойига 200 минг сўмдан тўлаб туриши кераклигини айтган. Суҳбат давомида аёл Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фоҳишалик билан шуғулланса, уни жавобгар қилмаслигини, паноҳига олишини сўрайди. Аёл бу иш орқали кунига 500 доллар пул топишини айтгач, ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳар ой унга бу хизмати учун аввалига 2000 доллардан бериши кераклигини, сўнгра келишув асосида 1500 доллардан бериб турса, ҳимоясига олишини билдиради. Бироқ тезкор тадбир пайтида биринчи улушини олишга уринган мансабдор қўлга олинади. 

    Суд ИИБ мансабдорининг қилмишини кўриб чиқиб, уни айбдор деб топди ва уни икки йил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, шунча муддатга озодликдан маҳрум қилди.

    19.11.2024, 12:30   Изоҳ (0)   13538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ИИБ ходими#судья#пора#фоҳишалик#қамоқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.