Украинада аёл ҳарбийлар Россия кучларининг 17 ноябрь кунги ялпи ҳужуми вақти Х-101 қанотли ракетасини уриб туширди. Украина мудофаа вазири Рустем Умеров уларни мукофотлади. Бу ҳақда вазир ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Уларнинг яхши мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари Россиянинг Х-101 қанотли ракетасини уриб тушириш ва шу орқали Ровно вилоятидаги муҳим инфратузилма объектини ҳимоя қилиш имконини берди, деди Умеров.
Маълум бўлишича, жанговар операцияни катта сержант Олга Максименко тасвирга олинган. Яна бир сержант Валентина Стеблевец эса планшет ёрдамида нишон ҳақидаги асосий маълумотларни узатиб турган. Ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракат сабаб Наталя Храбарчук рус қанотли ракетасини Советларнинг Igla кўчма ҳаво мудофаа тизими билан уриб туширган.
Биз сиз билан, хизматингиз ва матонатингиз билан фахрланамиз! Мудофаа вазирлиги ва бутун Украина номидан Олга, Валентина ҳамда Наталияга фидойилик ва жасорат учун миннатдорлик билдириб, уларга Мудофаа вазирлигининг муносиб мукофотларини топширдим, деган мудофаа вазири.
17 ноябрь куни Россия кучлари Украина шаҳарлари бўйлаб дронлар ва ракеталар комбинациясидан иборат йирик ҳужумни амалга оширди. Украина расмийларига кўра, мамлакат ҳаво мудофаа тизимлари жами 210 та ҳаво нишонидан 144 тасини муваффақиятли тутиб олган. Президент Зеленский ҳужумни қайтаришда F-16 қирувчилари ҳам қатнашганини маълум қилди.
Изоҳ (0)