Самарқанд вилоятида содир бўлган учта машина иштирокидаги ЙТҲда Damas пачоқланиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 август куни соат 12:50 лар атрофида Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 12-километрида Қашқадарё—Самарқанд йўналишида Isuzu русумли юк транспорт воситаси, Damas ва Hyundai Sonata иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси, Hyundai Sonata, шунингдек, юк транспорт воситалари ҳайдовчилари туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)