• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Фарғона

    Фарғонaда 4 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига жазо тайинланди

    Фарғонaда 4 нафар пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Видеодан кадр

    2024 йил 20 февраль куни фуқаро Ш.В. Cobalt автомашинасини Қўқон—Мулкобод—Гулбоғ Пунган автомобиль йўлининг Данғара туманидан ўтган қисмида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.

    Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 26 ёшли ҳайдовчининг шахси аниқланган ва маст ҳолда автомобиль бошқаргани маълум бўлган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи спиртли ичимлик ичгани ва кучли таъсир қилувчи “тропикамид” дори воситасини қабул қилгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи қамоққа олинган.

    Жиноят иши Қўқон шаҳар жиноят ишлари бўйича суди томонидан кўриб чиқилган. Ҳайдовчи Ш.В. судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.

    Суд ҳукми билан у Жиноят кодексининг 117-моддаси 3-қисми “а” банди (хавф остида қолдириш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) ва 266-моддаси 3-қисми “а” бандида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

    Унга 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

    Олий суд матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 14 556 нафар шахсга нисбатан 14 427 та иш кўриб тамомланган. Шундан 12 867 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланган.

    01.08.2024, 13:55   Изоҳ (0)   16420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда Kia ва Damas тўқнашиб, йўл четида ҳаракатланаётган ота-болани босиб кетди

    01.02.2024, 08:42

    Хоразмда эгизак ака-уканинг ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчиси 9 йилга қамалди

    26.03.2024, 10:07

    Ўзбекистонда олти ойда қанча ҳайдовчи маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани учун жазога тортилгани очиқланди

    17.07.2024, 09:21

    Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

    29.07.2024, 22:50

    Ўзбекистонда метан газ нархи ошдими?

    01.08.2024, 12:51

    Қамчиқ довонида юк машинаси ва Matiz жарликка тушиб кетди

    01.08.2024, 12:28
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.